Мудофаа вазирлигидан кетган генерал Ички ишлар вазири ўринбосари бўлди
Генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган генерал-майор Азизбек Икрамов бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.
Генерал-майор Мудофаа вазирлиги тизимидаги фаолиятига қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган.
Бунга қадар Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳиддин Жўраев 18 ноябрь куни лавозимидан олинганди. Шу куни ишдан бўшатилган ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Пан эса қамоққа олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter