Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Иорданиядаги янги элчиси тайинланди

29/05, 11:59

Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган элчиси Нодиржон Турғунов 28 май куни ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш вазирлиги бош котиби Мажид ал-Қатарнага ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди

28/05, 10:52

Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) Нодир Ғаниев ушбу мамлакат Президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

17/05, 17:50

Икки мамлакат ўрасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган.

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

12/05, 18:31

2025 йил 12 май куни Словения Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси Аленка Сухадольник ўз фаолиятини бошлади. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистон элчиси Эстония президентига ишонч ёрлиқларини топширди

21/04, 09:44

Эслатиб ўтамиз, Тимур Раҳмонов 2024 йил 13 март куни Ўзбекистон элчиси сифатида Рига шаҳрига борган эди. Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021-2024 йилларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консули бўлиб ишлаган.

Россиянинг Қирғизистондаги элчиси ТИВга чақиртирилди

14/04, 16:42

Бугун Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Сергей Вакунов мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга Москва шаҳрида хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган рейд юзасидан нота топширилди. Унда жорий йил 10 апрел куни Москвадаги жамоат ҳаммомларидан бирида ҳибсга олинган фуқаролар бўйича тушунтириш талаб қилинган.

Трампни танқид қилган элчи АҚШдан ҳайдалди

15/03, 14:10

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) Вашингтондаги элчиси Иброҳим Расулни «персона нон грата» (исталмаган шахс) деб эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Малтадаги биринчи элчиси тайинланди

02/03, 15:17

Абат Файзуллаев 2020-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчиси сифатида ишлаган.

Туркия ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

27/02, 12:15

Туркия ҳукумати Ўзбекистондаги элчихонасига Уфук Улуташни раҳбар этиб тайинлади.

Канада, Испания ва Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади

19/02, 12:01

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 18 февраль куни Канада ва Испаниянинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Туркия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

09/02, 13:55

Олган Бекар 2021 йилдан буён Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистоннинг Исландиядаги илк элчиси мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди

07/02, 16:03

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усманов (қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган) Исландия президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди.

Абдуқодир элчи билан учрашди

04/02, 14:20

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов «Манчестер Сити»нинг янги ўзбекистонлик ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов билан элчихонада учрашди.

Испания элчиси ухлаб қолгани учун лавозимидан бўшатилди

03/02, 09:13

Бу пайтда ташқи ишлар вазири Испаниянинг 2025 йилдаги ташқи сиёсати истиқболлари ҳақида маъруза қилаётганди.

Ўзбекистоннинг Албаниядаги янги элчиси тайинланди

31/01, 16:59

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Албания Президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди.

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади

20/01, 16:30

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига масъул расмийнинг ўзи маълум қилди.

Ўзбекистон илк бор Кипрга элчи тайинлади

19/12, 17:42

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган.

Ўзбекистон элчиси Словения президентига ишонч ёрлиқларини топширди

15/12, 12:20

Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрида Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси этиб тайинланган Ойбек Шахавдинов ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.

Юсуф ал-Утайбий: «Ўзбекистоннинг сармоя бўйича биринчи ҳамкори бўлмоқчимиз»

12/12, 14:16

Саудия Арабистони иқтисодиёт ва сармоя соҳасида Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири саналади.

Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди

29/11, 08:55

2020–2024 йилларда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига ҳамдардлик билдирди

26/11, 14:55

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди.

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди

21/11, 16:43

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Улуғбек Лапасов (қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида) Куба Президенти Мигел Марио Диас-Канель Бермудесга ишонч ёрлиқларини топширди.

Эрон бозори Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларга қизиқиш билдиряпти – Муҳаммадали Искандарий

13/11, 16:24

Кеча, 12 ноябр куни Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказди.

Люксембург ҳукумати Ўзбекистонга илк элчисини тайинлади

07/11, 16:26

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси иш бошлади

29/10, 12:07

28 октябрь, душанба куни Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Тўхтаев Исломобод шаҳридаги «Айван-е-Садр» саройида Покистон Президенти Асиф Али Зардарига ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги элчиси тайинланди

27/10, 16:03

У Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

«Халққа ҳисобдор давлат». Қозоғистон элчиси мамлакатнинг асосий мақсади ҳақида гапирди

25/10, 12:17

25 октябрь Қозоғистонда Республика куни сифатида байрам қилинади. 1990 йилнинг мазкур санасида Қозоғистон Давлат мустақиллиги тўғрисида декларация қабул қилинган эди.

АҚШ элчиси Ўзбек тили байрами билан ўзига хос тарзда табриклади (видео)

21/10, 18:05

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси  Жонатан Ҳеник 21 октябрь – Ўзбек тили байрами билан ўзбекистонликларни ўзига хос тарзда табриклади.

Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси тайинланди

16/10, 08:21

2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Яна