Арпа экиб, буғдой кутманг!
Кун бўйи хаёлингизни банд этган рўзғор ташвишлари, тирикчилик уринишлари сабабми, фарзандингиз кўзида чақнаб турган иштиёқ оловини сезмайсиз. Ота-онасини турфа саволларга кўмиб ташлаган, аммо бирорта ҳам жўяли жавоб ололмаган кичкина донишманднинг кўзларида ёниб турган учқун аста-секин сўнаётганига ҳам эътибор қилмайсиз.
Уч дона гул ва бахтли аёл
Ишонмасангиз бугун, эртага ана шундай маҳаллангиздаги, ён атрофингиздаги оддий, ҳеч қаерда ишламагани учун унут бўлган бирорта аёлга лоақал уч дона гул узатинг — бу эътибордан кўзида ёш айланганини, ўзини бошқача, жуда бошқача ҳис қилганини англайсиз...