Қашқадарё ёшларининг тарихий ғалабалари (фото)
Қашқадарё вилоятининг қизлар ва ўғил болалар жамоалари мини-футбол бўйича «ДХХ кубоги» мусобақасида янги тарих ёзишди.
Интернетда ўзбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади
Ҳозирги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш осон эмаслигини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев Беш ташаббус олимпиадаси ва интернетда миллий контентни ривожлантириш масалаларига тўхталди.
ВМ қарори: Андижонда компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2019 йил 20 ноябрь, 921-сон) қарори қабул қилинди.
Мактаб ўқувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат ташкил этилди (фото)
Ўқувчиларга телеминора тарихи, замонавий рақамли телерадиоэшиттириш қурилмалари, компьютер синфхоналари ҳақида сўзлаб берилди ва телеминоранинг 110 метр баландликдаги томоша майдончаси ва ресторанига экскурсия ташкил этилди.
Миллий гвардиячилар оилалари билан 5 та ташаббус асосида суҳбатлар ўтказилмоқда
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари билан «Соғлом турмуш тарзи асослари» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Бўкага ўзгача қиёфа киритган экопарк ҳақида (фоторепортаж)
Давлатимиз раҳбари илгари сурган Бешта ташаббус доирасида Бўка тумани марказида Маданият ва маърифат экопарки барпо этилди.
Учинчи ташаббуснинг моҳияти нимада? (фоторепортаж)
2 июнь куни бирданига Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ, Оққўрғон ва Пискент туманларида ҳам Рақамли технологиялар ўқув марказларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Бўкада информатика ўқитувчилари ўқитилмоқда (видео)
Президентнинг ёшларни тарбиялашдаги 5 та муҳим ташаббусининг учинчиси – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган эди.
беш ташаббус ижроси: Ёшларни нималар ҳайратда қолдирди (видео)
Туманда ташкил этилган тадбирлар доирасида таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларига замонавий компютер жиҳозлари топширилди. Шунингдек, Учтепа туманида Рақамли технологиялар марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Саида Мирзиёева: «Бешта ташаббусни, аввало, мактабларда жорий қилиш зарур»
20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди.
Бўка – «тажриба полигони»га айланди (инфографика)
Тошкентдан 65 км. узоқликда жойлашган Бўка туманида дастлабки тажриба амалиётлари бошланди. Бундан мазкур концепция ва таклиф этилаётган ҳар бир лойиҳаларни пухта опрабациядан ўтказиб, уларни амалиётда самарали қўллаш кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Президент ташаббуси. Мирзаободда «Рақамли технологиялар маркази» очилди (фото)
Бу марказларда электрон тижорат ва дастурлаш бепул ўргатилади, ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича инновацион кўникмалар берилади, «стартап» лойиҳаларга ёрдам кўрсатилади.
Шуҳрат Содиқов: 2021 йилгача барча туман ва шаҳарларда «Рақамли технологиялар марказлари» ташкил этилади
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуслардан бирининг ижроси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига юкланган.