Тошкентда адвокат банкни судга бериб, ютиб чиқди
Адвокат мурожаати асосидаги ишни кўриб чиққан Тошкент шаҳар Сергели туман маъмурий суди банк мансабдор шахси томонидан адвокат ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топди ва ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли жазо чораси белгилади.