«Ювентус» — қаторасига тўққизинчи марта Италия чемпиони!
«Ювентус» А Сериядаги 36-чемпионлигига 36-турда эришди. «Сампдория»ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб этган туринликлар қаторасига тўққизинчи марта Италия чемпиони бўлишди.
Голларни Роналду (45+7) ва Бернардески (67) киритди.
Турнир тугашига икки тур қолганида «Ювентус» таъқибчиларидан етти очкога илгарилаб кетди.
Бу мавсумдаги ғалаба «Ювентус»га 36-скудеттони ҳадя этди, икки гранд — «Милан» ва «Интер» 18 мартадан Италия чемпиони бўлган.
«Юве» А Серияда қаторасига чемпион бўлиш борасида ҳам ўз рекордини янгилади — Апеннин яриморолидаги ҳеч бир жамоа кетма-кет 9 марта турнир жадвали етакчиси сифатида турнирни якунламаган.
Шунингдек, бу «бьянконери»ларнинг Маурицио Сарри билан биргаликда қўлга киритган илк соврини.
- А Сериянинг қолган турларида «Ювентус» клуби «Кальяри» (29 июль) меҳмони бўлади ҳамда «Рома» (3 август)ни Туринда қабул қилади.
- 7 августда эса «Ювентус» Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида «Лион»га қарши ўйнайди. Биринчи ўйинда туринликлар 0:1 ҳисобида ютқазишган, рақиб дарвозасига биттаям тўғри зарба бера олишмаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter