«Ювентус» клуби «Женоа» футболчисини сотиб олди
Туриннинг «Ювентус» клуби «Женоа»нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Николо Ровелла трансферни эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, туринликлар 19 ёшли футболчи учун 18 миллион евро тўлади.
Никола «Ювентус» билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган бўлса-да, мавсум якунигача амалдаги клубида ижара асосида қолади.
Аввалроқ, туринликлар «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter