Юрген Клопп ЕЧЛ финалида ғалаба қозониш учун нима кераклигини айтди
Европа Чемпионлар лигасининг финал ўйинида ғалаба қозониш учун «Ливерпуль» ўз футболини ўйнаши керак. Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп шундай фикрда.
Клоппнинг айтишича, «Ливерпуль» ва унинг лондонлик рақиби — «Тоттенҳэм» бир-бирини жуда яхши билади, шу жиҳатни ҳисобга олмаганда бу йилги финалнинг ўтган йилги «Реал»га қарши финалдан фарқи йўқ.
Немис мутахассисининг айтишича, ҳар қандай финалда рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини билиш зарар қилмайди. Осон ўйинлар бўлмайди, айниқса, Чемпионлар лигасида, жамоа ҳар ўйинда олдингиларида олинган тажрибаларига суянди.
«Финалда биз «Ливерпуль» футболини ўйнашимиз керак. Режамиз шу, аммо бу осон бўлмайди», — деди Клопп. Унинг қўшимча қилишича, «Ливерпуль» ҳамда «Тоттенҳэм» энг яхши формада пайти уларга қарши ўйнаш осон эмас.
Эслатиб ўтамиз, Мадридда 1 июнь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида Англия Премьер-лигасининг икки вакили «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» тўқнашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter