Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония Олимпиада-2020ни ўз вақтида ўтказади

Япония Олимпиада-2020ни ўз вақтида ўтказади

Фото: «Global Look Press»

Япония, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Олимпиада-2020ни белгиланган муддатида ўтказади. Бу ҳақда «Газета.ру» Япония ҳукумати бош котиби Кацунобу Катога асосланиб хабар берди.

«Олимпиада ўтказилишига масъул инсонлар, унинг муваффақиятли ўтиши учун ҳамжиҳатликда меҳнат қилишяпти. Ҳукумат уларни қўллаш учун барча чораларни кўради», — Катодан иқтибос келтирди «France24.com».

Эслатиб ўтамиз, Токиода Олимпия ўйинлари 2020 йил ёзида ўтказилиши керак эди, бироқ пандемия сабабли бир йилга кечиктирилди. 2021 йилда ўтказилса ҳам «Токио-2020» номи сақлаб қолинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг