Янги бош мураббий қидираётган «МЮ» раҳбарияти икки номзодда қатъий тўхтади
Жамоага янги бош мураббий қидираётган «МЮ» раҳбарияти икки номзодда қатъий тўхтади: Эрик тен Хаг ва Маурисио Почеттино. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Эрик тен Хаг — «Аякс» (Нидерландия), Маурисио Почеттино — «ПСЖ» (Франция) бош мураббийи. Улардан бири немис мутахассиси Ралф Рангникнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Тез орада музокаралар бошланиши айтилаётган бўлса-да, юқоридаги мутахассисларнинг «Қизил Манчестер»га келиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки мавсум айни авжида.
63 ёшли Ралф Рангник бош мураббийликдан кетгани билан, «Манчестер Юнайтед»да қолиб, жамоадаги лавозимлардан бирида ишлаши айтиляпти. У «МЮ»га 2021 йил ниҳоясида «Зенит»дан ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter