Янги ассоциация давлат рўйхатидан ўтказилди
Ўзбекистон олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ҳамда талабаларининг республика «Талаба» спорт уюшмаси Ўзбекистон «Баркамол авлод» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига бирлаштирилиб, Ўзбекистон «Баркамол авлод» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.
Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари, профессор-ўқитувчилари, илмий ходим-изланувчилари ва ишчи-хизматчиларини оммавий жисмоний ва спорт-соғломлаштириш тадбирларига жалб қилиш ҳисобланади.
Ассоциация ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги талабалар ва ўқувчилар ўртасида истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш, юксак маҳоратли спортчилар заҳирасини тайёрлаш ва спорт турларини ривожлантириш ишларини олиб боради. Олий таълим муассасаларида спорт клубларини ташкил этади ва улар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказади.
Шунингдек, ассоциация Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида «Ёзги таътил», «Универсиада» ва «Баркамол авлод» спорт мусобақаларини ўтказиш орқали талабалар, ўқувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter