Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир допинг можароси

Яна бир допинг можароси

Ғалаба онлари! Чемпион ўз ўғли билан хурсандчилик қилмоқда

Kommersant

Британиялик велопойгачи Кристофер Фрумнинг қонидаги сальбутамол меъёрдан икки баробар кўплиги аниқланди. Велопойгачи шу йилнинг 7 сентябр куни «Вуэльта — 2017» мусобақасида допинг текширувидан ўтган эди. Халқаро велопойгачилар уюшмаси ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборди. Спортчининг ўзи буни инкор этмоқда.

«Менда астма касаллиги борлигини барча билади. Шунинг учун турли дорилар қабул қиламан. Аммо меъёрни яхши биламан. Мен етакчилик мавқеимни сақлаб қолиш учун жиддий курашаман», — дейди Фрум.

Кристофер Фрум тугалланаётган йилда икки йирик турнир — «Тур де Франс» ва «Вуэльта»да биринчи ўринни эгаллади. Агарда Фрум сальбутамол меъёрдан ортиқ эмаслигини исботлай олмаса, уюшма ундан камида «Вуэльта» ғолиблиги унвонидан маҳрум этади. Бундан аввал норвегиялик чанғиси «Тур де Ски» мусобақаси ғолиби Мартин Йонсруд Сундбюда сальбутамол кўплиги учун дисквалификация қилинган эди.   

Антидопинг ташкилоти кескин қарорлар чиқармоқда
Фото:комерсант

Сальбутамол ҳақида

Сальбутамол-бронхиал астма, сурункали ўпка ва сурункали бронхит касалликларини бартараф этиш учун ичга қабул қилинувчи дори воситасидир. Бугунжаҳон антидопинг агентлиги ушбу дорини кунига 1600 мгдан ошмаган ҳолда ичишга рухсат берган. Агарда спортчи уни кўп миқдорда қабул қилса, бу антидопинг қоидалари бузилишини билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг