Ўзбекистонлик спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди
Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.
Спортчимиздан 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасида тақиқланган оксандролон ва станозолол моддалари аниқланган.
Шу тариқа Мафтуна Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Қарор 2021 йил 23 декабрдан кучга кирган ва 2025 йил 22 декабрга қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter