Яна бир боксчимиз Олимпиадага йўлланма олди
Иорданияда бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнирининг кечки дастури давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) чорак финал жангини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мирзаҳалилов ярим финал йўлида гонгконглик Синг Ю Цони мағлуб этишни уддалади. Ушбу ғалаба юртдошимизга Токио Олимпиадасининг йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Таъкидлаш жоиз, бу делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йигирманчи йўлланмаси бўлди.
Афсуски, кечки дастур доирасида рингга кўтарилган қизларимиз Турсуной Раҳимова(-51 кг) ва Райҳона Қодирова (-60 кг) имкониятни бой бериб қўйишди. Бироқ Раҳимованинг вазн тоифасида 6 та йўлланма ўйналиши унинг лицензия учун курашиш имконияти мавжудлигини англатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter