Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир боксчимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлади

Яна бир боксчимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлади

Фото: «Ufcboxuz»

-75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Саиджамшид Жаъфаров ЖЧ-2021 даги иштирокини словакиялик Лукас Фернецага қарши жанг билан бошлади.

Саиджамшид жангда тўлиқ устунликка эришди. Ҳакамлар якунда ўзбекистонлик спортчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди. Шу тариқа у кейинги босқичга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча -67 кг вазнда боксчиларимиздан Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда -80 кг тоифасида Одилжон Aслонов 1/16 финалга йўл олгани, лекин -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов жаҳон чемпионатини тарк этгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг