Хитойдан яхши хабар. 2022 йилда бўладиган Осиё ўйинлари тимсолининг тақдимоти ўтказилди
Ҳар тўрт йилда бутун Осиё бўйлаб ўтказиладиган нуфузли мусобақалардан бири Осиё ўйинларининг навбатдагисига Хитойнинг Ханжоу шаҳри мезбонлик қилади. Кеча ушбу мусобақанинг расмий тимсоллари танланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Унга кўра, «Ақлли учлик» номи билан машҳур бўлган спорт маҳсулоти 2022 йил бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг расмий тимсолларига айланди.
Конконг, Лянлян ва Ченчен номидаги роботлар ўзларида шаҳарнинг ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мерос обектларига кирган ҳудудларини тасвирлашган. Коронавирус пандемияси сабаб тақдимот рақамли очилиш маросими шаклида ўтказилди.
Биринчи «Конгконг» роботи Лянчжоу шаҳридаги археологик харобаларни тақдим қилади. Унинг номи ушбу ҳудуддан топилган нефрит туридан олинган. Топилманинг ёши 5000 йилдан ортиқ бўлиб, унинг шарафи билан тимсол ер ва ҳосилнинг асоси бўлмиш сариқ рангни ўзида жилолаган.
Иккинчи робот «Лианлиан» бўлиб, ўзида Ғарбий кўлни тасвирлайди. Унинг номи лотос баргларига тўла, яшилга бурканган кўлни, ҳаёт ва табиатни англатади.
Учинчи робот «Ченчен» Пекин-Ханжоу катта каналининг рамзидир. Унинг номи Катта Ханжоу каналида жойлашган ва муҳим бино Гунчхен кўпригидаги олинган. Робот илм-фан ва техникани ифодаловчи кўк ранг билан бўялган.
Очилиш маросимида сўз олган бошқарув қўмита раиси Ража Рандхир Сингх тимсоллар замонавий дунё онгини ва келажак энергиясини билдиришини айтиб ўтди.«Тимсоллар ёрқин ва мазмунга бой, улар Хитой маданияти, Ханжоу шаҳри ва Осиё қитъаси руҳини бирлаштирган», – деди Сингх.
Тимсоллар тақдим қилингандан кейин 20 дақиқалик онлайн рақс ва маданий чиқишларни ўз ичига олган маросим бўлиб ўтди. Ташкилий қўмитага Хитой санъат академияси ўқитувчилари Чжан Вен ва Ян Хонг томонидан яратилган сўнгги робот қаҳрамонлари билан маскот эскизлари учун жами 4633 та мурожаат келиб тушган.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йил Ханжоу шаҳрида ўтадиган XIX Осиё ўйинлари 10-25 cентябр кунлари бўлиб ўтади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter