Виталий Денисов Ўзбекистонга қайтди
Тажрибали футболчи Виталий Денисов Ўзбекистонга қайтди ва Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида тўп сурадиган бўлди.
Маълум бўлишича, 35 ёшли футболчи ҳимоячи «Сўғдиёна» клуби билан ярим йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов деярли бутун фаолиятини Россия клубларида ўтказган ва ЦСКА, «Локомотив», «Днепр», «Крилья Советов», «Рубин», «Ротор», «Томь» ва «Балтика» клубларида тўп сурган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter