Шомуродов биринчи эмас: еврокубокларда ютган бошқа ўзбекистонлик ҳам бор
Кеча «Рома» жамоасида таркибида Европа конференциялар лигасини ютган Элдор Шомуродовни кўпчилик еврокубокларда ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик деб таърифламоқда. Аслида ҳам шундайми?
Йўқ, Шомуродов биринчи эмас. 2004-2005 йилги мавсумда УЕФА кубоги (ҳозир Европа лигаси бўлган) финалида Россиянинг ЦСКА жамоаси Португалиянинг «Спортинг» клубига қарши майдонга тушган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Ўшанда ЦСКА Россия учун биринчи еврокубокни тақдим этганди. Унинг таркибида эса 18 ёшли Виталий Денисов ҳам бор эди. Ҳа, айнан Денисов еврокубокларда ғалаба қозонган яна бир ўзбекистонлик ҳисобланади.
Тўғри, Виталий асосий таркиб ва захирага ҳам киритилмаган, аммо якунда медал олган, кубокни кўтарган, жамоа билан нишонлаган. Демак, еврокубокни ҳам ютган ҳисобланади.
УЕФА кубоги-2005, финал, Лиссабон, Португалия
Спортинг - ЦСКА 1:3
Голлар: Рожерио 29 - А.Березуцкий 56, Жирков 65, Вагенр Лав 75
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter