Россиялик спортчи Ўзбекистон терма жамоасига ўтади
Эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида Олимпия ўйинлари вице-чемпиони россиялик Анна Пракатен спорт фуқаролигини ўзгартиради. Бу ҳақда ТАССга Россия эшкак эшиш федерацияси президенти Алексей Свирин маълум қилди.
Свириннинг айтишича, Пракатен Ўзбекистон терма жамоасига ўтади. «Албатта, унинг жамоамиздан кетиши жиддий йўқотиш, аммо ҳар бир спортчи ўз тақдирини танлашда эркиндир. Бизнинг энг яхши спортчиларимиз қийин кунларни бошдан кечирмоқда, дисквалификация шароитида мотивация топиш жуда қийин», деди у.
Унинг таъкидлашича, дисквалификация туфайли спортчи аввалига фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаган, бироқ кейин шарафини ҳимоя қиладиган байроқни ўзгартириб, фаолиятини давом эттиришга қарор қилган.
Пракатенда Олимпия ўйинлари кумушидан ташқари Европа чемпионати олтин медали ҳам бор. 2016 йилгача у Беларус жамоасида ҳаракат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter