УЕФА йиғилиш чақирди: Барча футбол мусобақалари тақдири ҳал этилади
УЕФА футбол уюшмаси аъзоларини COVID-19 муносабати билан айни дамдаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилишга чақирди.
Европада коронавируснинг шиддат билан тарқалиши сабабли УЕФA ўзининг 55 ассоциацияси, Европа клублари ассоциациясининг бошқарув аъзоларини, Европа лигалари ва FIFPro касаба уюшмаси вакилларини айни вазиятни муҳокама қилиш учун видеоконференцияда иштирок этишга таклиф қилди. Учрашув 17 март, сешанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Видеоконференция мавзулари орасида барча ички ва халқаро мусобақалар, шу жумладан ЕВРО-2020 масаласи ҳам бор.
Ушбу йиғилишдан сўнг баёнотлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия ва Испания футбол чемпионатлари тўхтатилгани маълум қилинганди. Шунингдек, УЕФА мусобақаларидаги бир қатор учрашувлар мухлисларсиз ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter