Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

УЕФА Серхио Рамосга қарши иш очди

УЕФА Серхио Рамосга қарши иш очди

Фото: «Sports.ru»

УЕФА атайин сариқ карточка ишлаган Мадриднинг «Реал» клуби сардори Серхио Рамосга қарши интизомий иш очди. Бу ҳақда «AS» нашри хабар берди.

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 босқичида, «Аякс» қарши биринчи ўйинда Рамос жавоб ўйинини ўтказиб юбориш ва 1/4 босқичига «тоза» чиқиш учун атайин сариқ карточка ишлаб олганди.

«Сариқ»ни атайин олганига Рамос ўйиндан кейин иқрор бўлганди.

«Атайин бу ишни қилмадим десам, ёлғон бўлади. Рақибга паст назар билан қараётганимиз йўқ, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлган эмас, бироқ баъзида шунақа ишга қўл уриб туришга тўғри келади», — деганди Рамос. Кейинчалик у сўзидан қайтган.

Нашр ёзишича, Рамоснинг «Аякс»га қарши баҳс билан бирга, еврокубокнинг кейинги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши эҳтимоли катта.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг