Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

УЕФА Чемпионлар лигасининг рамзий терма жамоасини тузди

УЕФА Чемпионлар лигасининг рамзий терма жамоасини тузди

Фото: «TODAY Sport»

УЕФА расмий сайтида Чемпионлар лигасининг 2021/2022 йиллар мавсуми рамзий терма жамоаси эълон қилинди.

Рамзий терма жамоага финалда тўп сурган «Реал» ва «Ливерпул»нинг тўрттадан, шунингдек, «Челси», «Пари Сен-Жермен» ва «Манчестер Сити»нинг биттадан футболчиси киритилди.

Мавсум жамоаси спортчиларнинг шахсий кўрсаткичларини баҳолаган техник кузатувчилар томонидан шакллантирилди.

Дарвозабон: Тибо Куртуа («Реал»);

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнолд, Виржил ван Дейк, Энди Робертсон (ҳаммаси — «Ливерпул»), Антонио Рюдигер («Челси»);

Яримҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Фабиньо («Ливерпул»), Лука Модрич («Реал»);

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен»), Карим Бензема («Реал»), Винисиус Жуниор («Реал»).

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финалида «Реал» 1:0 ҳисобида «Ливерпул»ни енгиб, 14-марта Европа чемпионига айланганди. Ягона голни 59-дақиқада Винисиус Жуниор киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг