Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

У бир соат ичида «Реал»га тўртта гол урди. Валентин Кастельянос ким?

У бир соат ичида «Реал»га тўртта гол урди. Валентин Кастельянос ким?

Ла Лигада 31-тур ўйинлари сенсация билан бошланди — «Жирона» ўз майдонида «Реал»ни 4:2 ҳисобида доғда қолдирди. Аргентиналик ҳужумчи Валентин «Тати» Кастельянос бош қаҳрамон бўлди — у покер қайд этди. Ҳа, ҳа — «Реал Мадрид» дарвозасига 4 та гол урди у!

«Орзулар оқшоми. Мен буни ҳеч тасаввур қила олмасдим, — деди Кастельянос ўйиндан кейин. — «Реал» дарвозасига гол уриш орзуим эди, лекин бир ўйинда тўртта гол уриш мен ҳеч қачон тасаввур қилмаган нарса эди. Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман».

Ҳозирда «Жирона» «Реал Мадрид»нинг Ла Лигадаги энг ноқулай рақиби. Олтита ўйиндан 3 тасида каталонияликлар ғалаба қозонишган, яна бир бор дуранг ўйнашган. Испаниянинг бошқа ҳеч бир жамоасида фоизда бунчалик устунлик йўқ. Шу 6 ўйин давомида каталонияликлар 13 та гол уришди — ҳеч ким Мадрид дарвозасига бунча гол ура олмаган.

Реал Мадрид дарвозасига 4та гол урган футболчи ким?

Сўнгги 10 йил ичида Ла Лигада «Реал» дарвозасига 3 та голни саноқли футболчилар киритишган — Хаби Прието, Лео Месси, Суарес ва Карлос Солер. Кастельяносдан покер — ажойиб натижа!

21 асрда Ла Лигада «Реал» дарвозасига ҳали ҳеч ким тўртта гол киритмаганди. Ва бутун тарихда барча турнирларда фақат 9 киши буни амалга оширган.

Мана тўлиқ рўйхат:

1926 йил - Хосеп Самитиер, «Барселона» - Испания кубоги

1929 йил - Карлос Бестит, «Европа» - чемпионатда

1935 йил - Карлос Вантолра, «Барселона» - чемпионатда

1940 йил - Мартинес Катала, «Оведо» - чемпионатда

1944 йил - Амилин, «Оведо» - чемпионатда

1947 йил - Эстебан Эчеварриа, «Оведо» (ягона пента-трик!) - чемпионатда

1957 йил - Эулогио Мартинес, «Барселона» - Испания кубоги

2006 йил - Диего Милито, «Сарагоса» - Испания кубоги

2013 йил - Роберт Левандовски, «Боруссия Д» - Чемпионлар лигасида

2023 йил - Тати Кастельянос, «Жирона» - чемпионатда

Ҳа, Ла Лигада 75 йилдан ортиқ вақт давомида (1947 йилдан бери) ҳеч ким бир ўйинда «Реал» дарвозасига тўртта гол урмаган. Тўпурарларнинг ярми Каталония клубларидан: «Барса», «Европа»  (Барселона шаҳри клуби, бу мавсумда тўртинчи дивизионга чиқди) ва «Жирона».

МЛСдаги ёрқин фаолият

Кастельянос 24 ёшли аргентиналик ҳужумчи. У ўтган ёзда «Жирона»га «Нью-Йорк Сити»дан ижара асосида келганди. У Европага келгач, унчалик кўп гол урмади: «Реал Мадрид»га покер қайд этишдан олдин Тати чемпионатнинг 28та учрашувида бор-йўғи 7+1 натижа қайд этган.

Ҳужумчининг бўйи 178 см. Болалигида бўйи пастлиги учун Аргентина академиялари унга рад жавобини беришган. 14 ёшида Кастельяносни «Ривер Плейт» олмади ва «Ланус» клуби жамоага олмагани сабабини очиқ айтди — жисмоний кўрсаткичлар!

«Улар менга кичкина ва озғин эканимни, ўйнай олмаслигимни айтишди, — дейди «Жирона» ҳужумчиси. — 14 ёшли болакайга буни эшитиш жуда оғриқли эди. Мен туғилган жойис — Мендосага қайтиб, онамдан спорт зали учун пул сўрадим ва машғулотларга бордим. Мен катта бўлишни ва кучлироқ бўлишни хоҳлардим».

Афтидан, Лео Мессининг тарихи Аргентина клубларига ҳеч нарсани ўргатмаган.

Катта футболга «City Group» (Уругвай – АҚШ – Испания) орқали кириб келди. Аргентина чемпионатида у бирор марта ҳам ўйин ўтказмаган. Кастельянос Чилига, кейин Уругвайга - «Монтевидео Сити Торке»га кетди. Ўшандан бери Валентин фақат «City Group» тизимидаги клубларда ўйнайди. Бу тизимнинг бош жамоаси — «Манчестер Сити» ҳисобланади.

МЛСни портлатди: энг яхши тўпурарга айланди. Тати фаолиятидаги навбатдаги қадам 2018 йилда МЛСга, «Нью-Йорк Сити»га ўтишидир. У ерда ёш ҳужумчи 4 йил ичида лиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди.

2021 йилда Кастельянос МЛС мунтазам мавсумида энг яхши тўпурарга айланди. Ва кейин у плей-офф ўйинларининг ҳар бирида гол урди. Жумладан, финалда ҳам.

Тати МЛСни жуда ёқтирарди. У буни Мендоза лигасида ўйнаш тажрибаси билан таққослайди. Ҳужумчи эса Қўшма Штатлардаги футбол тараққиётини кўради:

«Бизнинг ўйинларимизга ўртача 35 минг киши ташриф буюради. АҚШда футбол ўсишда давом этмоқда ва футбол атрофидаги маданият ўзгариб бормоқда.

Америкаликларнинг бу ўйинга аста-секин сари иштиёқи ортиб бормоқда. Улар аллақачон уни ҳис қилишади, бу майдондаги муҳитни ўзгартиради. Ва бу энди фахрийлар лигаси эмас — йўқ, у ёшлар билан тўла ва кўпчилик учун трамплин бўлмоқда.

Ўтган ёзда Кастельянос МЛС даражасидан ўсгани маълум бўлди. Шу боис, «City Group» уни «Жирона»га ижарага юборди. Шимолий Америка футболидаги статистика ажойиб: 134 учрашувда 59 гол + 24 голли пас.

«Реал»га гол уришни ёқтиради. «Реал Мадрид»га қарши покер Кастельянос учун фаолиятидаги иккинчи покер бўлди. Биринчиси МЛСда содир бўлган: 2022 йилнинг апрелида у «Реал Солт Лейк» дарвозасига 4 та гол урган.

2021 йилда Кастельянос тўғридан-тўғри «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бу ҳақда Пеп Гвардиоладан сўрашди — испаниялик мураббий аргентиналик ҳужумчи ҳақида илиқ сўзларни айтди.

«Бу йигит тез орада Европага келади ва у ерда ўз фаолиятида олдинга қадам ташлайди,— деганди Пеп. — Мен ўзим уни кузатганман, бизнинг скаутлар бўлими у ҳақида менга айтиб беришган. У, албатта, кейинги қадамга тайёр, аммо қаерда бўлишини вақт кўрсатади».

Тати ҳам Гвардиола билан бирга ўйнашни орзу қилишини тан олади.

«Гвардиоланинг ўзи сиз ҳақингизда шундай дегани бу — катта шараф. Унинг сўзлари мени ўсишга ва яхшироқ бўлишга ундайди. У менга берган авансларни оқламоқчиман.

Биз шахсан учрашгандик: «Цинциннати»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганимиздау  кийиниш хонасига кирди — ўша ўйинда мен 2 та голли узатмани амалга оширгандим. Пеп ва мен қўл бериб кўришдик, бироз суҳбатлашдик, у бизни табриклади. Биргаликда кечки овқатдан олдин ҳам суратга тушдим.

«Реал»га қарши ўйиндан сўнг Татининг «Ман Сити»га ўтиш имконияти ошди, албатта. Аммо, катта эҳтимол билан, у яна бир мавсум «Жирона»да қолади. Ёки «Брайтон»га ўтади — инглиз клуби унга январь ойида қизиқиш билдирганди.

Манба: sports.ru

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг