Тухел Зидандан ўзиб кетди
«Челси» бош мураббийи Томас Тухел — ЕЧЛнинг янги рекордчиси. У турнирдаги дастлабки 50 ўйинда ғалаба қозонишлар сони бўйича Зинедин Зидандан ўзиб кетди.
«Кўклар» ЕЧЛ 1/8 финалида сафарда Лилл (Франция) устидан 2:1 ҳисобида зафар қозонганидан сўнг, Тухелнинг ҳисобида дастлабки 50 ўйиндан сўнг 32 ғалаба бор. Унинг ғалабалари сони Зидан (31)никидан битта кўп, деб ёзди «Opta Sports».
Яна кимлар мақтана олади?
Турнирда дастлабки 50 ўйиндан сўнг энг яхши кўрсаткичга эришган бош мураббийлар: Хосеп Гвардиола (30), Висенте дел Боске (29) ва Диего Симеоне (28).
Экспертлар жуда муҳим бир фактни ҳам эътибордан қочиришмади: «Бавария» собиқ бош мураббийи Юпп Ҳайнкессда ҳам 32 ғалаба бор, фақат у бу натижага 47 ўйиндан сўнг эришган!.. Ҳар қанақасига ҳисобланса ҳам немислар олдинда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter