Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Турк Мессиси» учун курашда «Реал» устун келди

«Турк Мессиси» учун курашда «Реал» устун келди

«Реал»  ва «Фенербаҳче» Арда Гюлернинг трансфери борасида келишувга эришди.

18 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери «Қироллик клуби» учун 20 миллион еврога тушади. Яна 10 миллионни мадридликлар бонус сифатида тўлашлари мумкин бўлади.

Гюлернинг товон пули 17,5 миллион евро. Бундан ташқари, «Фенербаҳче» унинг кейинги трансферидан 20 фоиз пул олади.

Ёш иқтидор эгаси «Реал» билан шартнома имзолаш учун бугун Мадридга етиб бориши кутилмоқда.

Аввалроқ футболчининг вакиллари билан «Барселона» келишиб олгани маълум қилинганди. Аммо «Реал» кўпроқ таклиф билан чиқди ва футболчини «илиб кетди».

Мадридликлар бундай усулни Винисиус ҳамда Родриго трансферида ҳам қўллашганди. Бу футболчилар аввал «Барселона» скаутлари томонидан топилган, келишувларга эришилган, аммо якунда «Реал» уларни ўз сафига қўшиб олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг