Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тоттенҳэм» Ҳарри Кейннинг нархини белгилади

«Тоттенҳэм» Ҳарри Кейннинг нархини белгилади

Лондоннинг «Тоттенҳэм Ҳотспур» жамоаси ўз ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг нархини белгилади. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда.

«Тоттенҳэм» 27 ёшли футболчисини сотишга тайёр, аммо бунинг учун камида 170 млн. евро тўлашга тўғри келади. Бундан кам таклиф билан чиқилган мурожаат ҳатто кўриб ҳам ўтирмайди.

Футболчига «эгизак-рақиблар» — «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдиряпти.

Маълумот учун: Ҳарри Кейн бутун футболчилик фаолияти давомида «Тоттенҳэм» ихтиёрида бўлган. 2011—2013 йилларда «Лестер», «Норвич» ва «Миллуолл»га ижарага бериб юборилган.

Англия премьер-лигаси (АПЛ)нинг икки карра энг яхши тўпурури бўлган — 2015/16 ва 2016/17 мавсумларида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг