«Тоттенҳэм» Антонио Контени чақирмайдиган бўлди: сабаби иккита
Миланнинг «Интер» клуби собиқ бош мураббийи Антонио Конте Англиянинг «Тоттенҳэм» клубига чақирилмайдиган бўлди. «Шпорлар» раҳбарлари икки сабаб туфайли италияликдан воз кечишди, дейилади «Sky Sports» хабарида.
Биринчидан, Контенинг ёш футболчилар билан ишлаш ниятида эмаслиги «Тоттенҳэм» раҳбариятига ёқмаган. Иккинчидан, италиялик мутахассис «Тоттенҳэм» совринлар учун курашишга ҳозир тайёр эмаслигини айтиб, лондонликлар жамоаси катталарининг ҳафсаласини пир қилган.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте 11 йиллик танаффусдан сўнг «Интер»га Италия чемпионлигини олиб бериши ҳамоноқ истеъфога чиққанди. У жамоани келгусида ривожлантириш борасида «нерадзурри» раҳбарияти билан бир тўхтамга кела олмаган ва ҳар икки томоннинг розилиги билан шартнома бекор қилинганди.
«Тоттенҳэм»да эса Жозе Моуринью бўшатилганидан сўнг, бош мураббий лавозими бўш турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter