Токио олимпиадаси ғолибларига 200 000 АҚШ долларигача мукофот берилади
Президентнинг «2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
- олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
- кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
- бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.
Харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 23 июль – 8 август кунлари Токиода ўтказилиши белгиланган.
Паралимпия ўйинлари ҳам Токиода 24 август – 5 сентябрь кунлари ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter