Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио-2020: 3 нафар пара сузувчимиз финалга чиқди. Энди улар медаллар учун курашади

Токио-2020: 3 нафар пара сузувчимиз финалга чиқди. Энди улар медаллар учун курашади

Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг илк кунида эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Aсланов, аёлар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича С13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралаш баҳсида стартга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Қувонарлиси, Ислам Aсланов 26.35 сония вақт билан 1-ўринни эгаллади. 26.72 сония вақт сарфлаган яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 3-ўринни банд қилди. Шу тариқа иккала вакилимиз ҳам финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Aёллар ўртасидаги баҳсларда Шохсанамхон Тошпўлатова 30.79 сония вақт билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда финал йўлланмасини нақд қилди. Aфсуски, Нигорахон Мирзохидова ҳамда Муслима Одилова саралашдан ўта олмади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланиши маълум қилинган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг