Теннис умрингизни 10 йилгача узайтиради — даниялик олимлар
Даниялик олимларнинг фикрича, теннис билан шуғулланиш инсон умрини 10 йилгача узайтирар экан. Бу ҳақда Fortune нашри хабар берди.
Бу ўйин инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилайди, муттасил шуғулланиш семириш ва юрак касалликлари хавфини камайтириб, суякларни мустаҳкамлайди. Ҳафтасига 3 соат теннис ўйнаш — юрак муаммоси хавфини 50 фоизгача қисқартиради.
Яна бир тадқиқотга кўра, теннис саломатликка фойдаси бўйича футбол, велоспорт ва ҳатто югуришдан ҳам устун туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter