Стадионда тамаки чеккан «Навбаҳор» фотомухбири жазоланди
Ўзбекистон суперлигасининг 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган «Нефтчи» – «Навбаҳор» учрашуви танаффуси вақтида «Навбаҳор» футбол клуби фотомухбири Илҳом Иминов техник ҳудудда тамаки истеъмол қилгани ўйин комиссари томонидан қайд этилган.
ЎзПФЛ расмий сайтида ёзилишича, мусобақалар регламентининг 3-қисм 3.9 банди ҳамда интизомий ва жарималар кодексининг 2-қисм 5.37 бандини қўпол равишда бузган фотомухбир 1 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter