Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спортни ривожлантиришга 3 ойда қарийб 53 млрд сўм ажратилган

Спортни ривожлантиришга 3 ойда қарийб 53 млрд сўм ажратилган

2024 йилнинг биринчи чораги учун давлат бюджетидан 52,6 миллиард сўм маблағ Ўзбекистонда спортни ривожлантириш ва оммалаштиришга йўналтирилган.

Бу ҳақда Спорт вазирлиги молия-иқтисод бўлими бошлиғи Даврон Убайдуллаев ЎзАга маълум қилган.

«Ватанимиз шарафини халқаро спорт мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар, жамоалар ҳамиша давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиб келинади. Ушбу натижаларни таъминлашда сўзсиз спорт тизимидаги ташкилотлар ва уларда меҳнат қилаётган инсонларнинг алоҳида ўрни бор.  Биргина 2023 йил ҳолатини оладиган бўлсак, ўтган йил давомида спорт тизимидаги ташкилотларга жами 192,4 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шундан, иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларга 104,1 миллиард сўм, ижтимоий солиқ учун 21,7 миллиард сўм ва бошқа харажатларга 66,6 миллиард сўм йўналтирилган», – дейди Убайдуллаев соҳага ўтган йили ажратилган маблағлар ҳақида маълумот бериб.

У, шунингдек, бу маблағлар асосий фаолият йўналишларига, жумладан спортни ривожлантириш мақсадларига ва харажатлар сметаларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилганини айтган.

Маълумот учун, 2024 йилнинг Бюджетномасида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (ҳозирда Ёшлар агентлиги ва Спорт вазирлиги алоҳида бўлган, -таҳр) харажатлари учун жорий йилда давлат бюджетидан 1 трлн 823 млрд сўм ажратилиши белгиланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг