Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари оммавий спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқда
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари оммавий спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/3/3/720_460_95_3308308867.jpg)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти оммавий спорт билан фаол шуғулланиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда ташаббус кўрсатмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
«Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт, шахсий гигиенага амал қилиш, чиниқиш ҳамда турли зарарли одатлардан воз кечиш ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу жиҳатларга риоя қилсак, кўплаб хавфли хасталиклар, жумладан, миокард инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкологик касалликларнинг олдини олган бўламиз. Жисмоний фаол инсоннинг дунёқараши ва фикрлаши ҳам соғлом, меҳнатида эса унум бўлади», - дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов.
Машғулотларда вазирлик марказий аппарати ходимлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва проректорлари ҳамда республика даволаш муассасалари бош шифокорлари ҳам қатнашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter