«Сўғдиёна» ПФК қошида футбол академияси иш бошлади
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг талаби бўйича ҳар бир клуб қошида ўз футбол академиясига эга бўлиши даркор. Худди шундай академиялардан бири «Сўғдиёна» ПФК қошида ҳам иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.
«Жиззах вилояти футбол мактаблари шу кунгача кўплаб иқтидорли футболчиларни етиштириб келмоқда. Улар нафақат вилоятимиз, балки Ўзбекистон миллий терма жамоаларида, халқаро майдонларида ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишмоқда. Кўплаб футболчилар Россия Премьер лигасида, Қатар юлдузлар лигаларида тўп суриб келишмоқда. Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидовларнинг футбол оламига илк сабоқларни берган мураббий Усмон Муҳаммедшин ҳам академияда ёш чарм тўп усталарига сабоқ бериб келмоқда», — дейилади хабарда.
Айни пайтда U-10 ва U-14 жамоаларига Улуғбек Алматов, U-14 ва U-16 жамоаларга Жасур Аҳмедов, U-18 ёш тоифасидаги футболчиларга Усмон Муҳаммедшин мураббийлик қилиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter