Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомуродов тўлиқ ўйнаб, «Рома»нинг ғалабасига ҳисса қўшди

Шомуродов тўлиқ ўйнаб, «Рома»нинг ғалабасига ҳисса қўшди

Фото: Forzaroma

Италия А сериясининг 25-турида сафарда тўп сурган «Рома» «Парма»ни кичик ҳисобда енгди.

Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга туширилиб, ўйин охиригача жамоасига ёрдам берди. Биринчи бўлимнинг 31-дақиқасида айнан унинг ажойиб узатмасидан сўнг ўйинда бурилиш ясалди: Шомуродов жамоадоши Сулени бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, мезбонлар ҳимоячиси эса аргентиналик футболчини йиқитиб, қизил карточка олди. Жарима зарбасини ўзи амалга оширган Суле дарвоза тўрини аниқ нишонга олди.

«Рома» сафардаги ғалабадан сўнг 37 очко билан турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди, «Парма» — 18-ўринда (20 очко).

А Серия. 25-тур

Парма — Рома 0:1

16 феврал, «Эннио Тардини»

Гол: Суле (33).

Парма: Сузуки, Валери, Леони, Волякко (Камара, 66), Дел Прато, Зом, Бернабе (Ондрейка, 77), Кейта (Алмквист, 46), Канчелери (Ловик, 66), Бонни, Ман (Балог, 35).

Рома: Свилар, Ндика, Манчини (Нелссон, 46), Челик, Салоҳ-Эддин (Анхелино, 77), Коне (Пеллегрини, 46), Паредес, Гурна-Дуат, Салемакерс (Балданзи, 65), Шомуродов, Суле.

Огоҳлантиришлар: Суле (34), Пеллегрини (55), Гарна-Дуат (63), Балог (82), Алмквист (85).

Четлатиш: Леони (31).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг