Шомуродов «Женоа»да илк голини урди (видео)
Элдор Шомуродов «Женоа» сафида ўзининг илк голини урди. Бу «кучли бешлик»ка кирувчи чемпионатларда ўзбекистонлик футболчилар томонидан киритилган илк гол ҳамдир.
Ушбу воқеа Италия чемпионатининг 9-турида «Женоа» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилган ўйинда юз берди.
Аммо Элдорнинг голи жамоасини мағлубиятдан асраб қола олмади: Жервиньонинг дубли пармаликларга ғалаба келтирди.
А Серия, 9-тур, 30 ноябрь
«Женоа» — «Парма» 1:2
Голлар: Шомуродов (50) — Жервиньо (10, 47).
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Италия кубогида «Сампдория»га қарши дербида битта голга ассистентлик қилган ва «Женоа» 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олганди. Кейинги рақиб — «Ювентус».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter