Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Проф бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (22-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 10 август куни АҚШда ўтказади.

Эргашевга бу жангда Мексика вакили Анхел Мартинес (14-1-2, 14 КО) рақиблик қилади.

Мартинес 14 та ғалабасининг барчасини нокаут орқали қўлга киритган. Бироқ у бу жангларнинг ҳаммасини Мексикада ўтказган. У илк марта ватанидан ташқарида жанг қилади.

Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг сўнгги жангини 26 майда аргентиналик Луис Алберто Веронга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг