Шоҳжаҳон Эргашевга «Малибу» совға қилинди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Шоҳжаҳон Эргашевга (16-0, 14 КО) Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан «Малибу» автомобили совға қилинган. Бу ҳақда «GoSport.uz» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, федерация раҳбари Исроил Юнусов Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жангдаги ғалабасига мукофот сифатида автомобилни тақдим этган. Агар Шоҳжаҳон чемпионлик камарини қўлга киритадиган бўлса, унга бериладиган мукофот янада катта бўлишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев феврал ойида америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5 КО) қарши қийин кечган жангда очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Ушбу жангидан кейин Шоҳжаҳон мураббийини ўзгартирди. Энди у Мэнни Пакьяонинг устози билан ишлайди.
1 март куни эълон қилинган VBA рейтингида Эргашев бир поғона юқорилаб, 4-ўриндан жой олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter