Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шайх Аҳмад Ас-Сабоҳ Умид Аҳмаджоновни Лозаннага таклиф қилди

Шайх Аҳмад Ас-Сабоҳ Умид Аҳмаджоновни Лозаннага таклиф қилди

Фото: ЎФА расмий сайти

Осиё Олимпия кенгаши ва миллий олимпия қўмиталари халқаро ассоциацияси президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ кеча Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюрди.

Ас-Сабоҳни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов кутиб олган. Сўнгра томонлар иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мутасаддилар ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, алоқаларини кенгайтириш каби масалаларга тўхталди.

Умид Аҳмаджонов меҳмонни ташриф билан қутлар экан, уни мамлакатимизда кўриб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Аввало сизни Ўзбекистон заминида кўриб турганимиздан бениҳоя хурсандман. Осиё спорти ривожланишида, тараққий этишида сизнинг ҳиссангиз жуда катта. Буни биз жуда яхши биламиз. Биз ўзбек спортига катта режа ва мақсадлар билан кириб келганмиз. Ана шу режаларни амалга оширишда, қолаверса мамлакат спортида ислоҳотларни олиб боришда ёрдамингизга ва қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз. Ёнингизда елкама-елка туриб, хизмат қилишга ҳам тайёрмиз. Шу жумладан, миллий спортимиз ҳисобланган курашни қўллаб-қувватлаётганингиз учун Сизга алоҳида раҳмат. Уни Осиё ўйинлари дастурига киритилишида сиз ва Ҳайдар Фармоннинг ҳиссаси катта эканлигини жуда яхши биламиз. Шу билан биргаликда, энди курашни келгуси Олимпия ўйинлари дастурига киритилишида ёрдам берсангиз, бу биз учун бир олам бахт бўлар эди. Бундан жудаям хурсанд бўлардик. Бу борада сизнинг кўмагингизга ишонамиз. Ўзбекистонга хуш келибсиз! Билингки, Ўзбекистон сизнинг иккинчи уйингиздир», – деди Умид Аҳмаджонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг