Шавкат Раҳмонов нега фуқаролигини алмаштирганини айтди
Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов нега Ўзбекистондан Қозоғистонга кетганини изоҳлади.
«Мен Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида туғилганман. У ерда ҳаво ҳарорати жуда ҳам иссиқ: ёзда 45–55 даража кузатилади. Кундуз кунлари кўчада юриш иложсиз. 2011 йилда бутунлай Қозоғистонга кўчиб ўтдим. Миллатим қозоқ бўлгани учун Қозоғистон фуқаролигини олишда муаммога дуч келмадим. Ўша йилнинг ўзидаёқ мамлакат чемпионатларида иштирок эта бошладим», деди Раҳмонов.
Шавкат Раҳмоновнинг профессионал рекорди 18-0 кўринишида. Айни пайтда у яримўрта вазн тоифасида UFC рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. Шавкат сўнгги жангини 2023 йилнинг декабрь ойида америкаоик Стивен Томпсонга қарши ўтказиб, рақибини иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter