Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади
4 февраль куни Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Меҳмонлар орасида Ўзбекистон, Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Миср, Полша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бошқа давлатлар етакчилари бор.
Олимпия ўйинлари 4-20 феврал кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter