Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатор бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди (видео)

Сенатор бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди (видео)

Фото: «Liga.net»

Кеча, 15 июль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида WBA ярим ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони — аргентиналик Лукас Маттиссе ўз камарини бой бериб қўйди, деб хабар берган «Liga.net». Бунинг ҳеч ҳам ажабланарли жойи йўқ, ахир рингга унга қарши кимсан афсонавий Мэнни Пакьяонинг ўзи кўтарилди. Шу ўринда эслатиб ўтиш керак, Пакьяо ватани Филиппинда сенатор ҳисобланади.

Жанг нисбатан хотиржам бошланди, рақиблар аввалига бир-бирларини синовдан ўтказиб олишди. Шундаям Пакьяонинг чап қўл зарбалари аргентиналикни тинч қўймади. Учинчи раунд бошларида Матиссе нокдаунга тушди. Айни пайтда 40 ни қаршилаётган Пакьяо кучини тежашга ҳаракат қилди шекилли, раунднинг қолган қисмини эҳтиёткор ҳаракатлар билан ўтказди.

Бешинчи раунднинг охири: шу пайтгача жангни амаллаб давом эттириб келаётган Матиссе бошига ўнг томондан келиб тушган зарба натижасида чўккалаб қолди: иккинчи нокдаун.

Олтинчи раунд аргентиналикнинг белдан пастга берган зарбаси билан бошланди. Пакьяо эса сенаторга хос оқиллик билан жангни якунига етказишда давом этди.

Еттинчи раунд охири — учинчи ноудаун. Матиссе навбатдаги зарбадан сўнг яна чўккалаб қолди ва капасини туфлаб юборди. Тамом! Сенатор — Мэнни Пакьяо яна чемпион!

Пакьяо боксчилик фаолияти давомида саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Қуйидаги видеолавҳада эса жангнинг энг қизғин лаҳзалари акс этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг