Жаҳон чемпионлиги учун кураш бошланди: Карлсен ва Непомняший биринчи партияни якунлашди
Дубайда шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ва россиялик гроссмейстер Ян Непомняший ўртасида янги чемпионни аниқлаб берувчи ўйинларга старт берилди.
Биринчи партияда дуранг қайд этилди: Непомняший оқ, Карлсен қора доналарда ўйнаган.
Иккинчи партия бугун, шанба куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Дубайда жами 14 партия ўтказилади, ўйинлар классик вақт назорати остида: дастлабки 40 юриш учун 120 дақиқа, кейинги 20 юриш учун 60 дақиқа ҳамда партия ниҳоясига қадар ҳар бир юришга 30 сониядан қўшилган 15 дақиқа.
14 партиядан сўнг ғолиб аниқланмаса, тай-брейк белгиланади, унда шахматчилар қисқартирилган вақт назорати остида тўрт партия ўйнашади, шунда ҳам кучлар тенг келган тақдирда мини-беллашув — тўрт партияли блиц ким зўрлигини аниқлаб беради. Блицда оқларга беш дақиқалик устунлик тақдим этилади (қораларга — тўрт дақиқа), бироқ оқлар албатта ғалаба қозонишлари шарти қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter