Санжар Турсунов янги зеландиялик рақибига имкониятни бой берди
Иорданияда давом этаётган Токио-2020 лицензион турнирида -91 килограмм вазн тоифасининг ярим финал жангида Санжар Турсунов рингга кўтарилди.
Янги зеландиялик Давид Никага қарши баҳс олиб борган боксчимиз беллашувда имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, вакилимиз Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини кеча нақд қилиб қўйганди.
Бу терма жамоамизнинг мазкур мусобақадаги учинчи бронза медали бўлди. Бунгача Бобоусмон Батуров ҳамда Шаҳобиддин Зоиров ярим финалда мағлуб бўлишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter