Самвел Бабаян Ўзбекистонга қайтди ва масъулиятли лавозимни эгаллади
Ўзбек футболининг таниқли мутахассисларидан бири Самвел Бабаян «Локомотив» профессионал футбол клуби президент маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, «унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб» «Локомотив» раҳбарияти ишга таклиф этган.
Самвел Бабаян «Пахтакор»га раҳбарлик қилган йиллари клуб 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган.
Самвел Бабаян олдига «Локомотив» раҳбарияти қуйидаги вазифаларни қўйган:
1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;
2. «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;
3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолгач, Бабаян истеъфога чиқарилган эди. Кейинроқ, у ЎФФ (ҳозирда ЎФА-таҳр) Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилганди.
Ҳатто унинг хужжатлари прокуратурага топширилгани айтилганди. Бироқ, вақт ўтмай Бабаян Латвия чемпионатида пайдо бўлганди.
Бабаяннинг яна катта футболда пайдо бўлиши журналистларда савол туғдирган. ЎФА эса 2018 йил 1 февраль куни дисквалификацияни олиб ташланганини билдирган.
Аммо на ЎФА расмий сайти ва на бошқа ОАВларда Бабаяндан дисквалификация олиб ташлангани ҳақида эълон қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter