Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбек Мессиси» «Қайрат»дан кетди

«Ўзбек Мессиси» «Қайрат»дан кетди

Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ўйинчиси Жасурбек Жалолиддинов билан ижара шартномасини тугатган.

Жалолиддинов 2022 йил бошида «Қайрат»нинг ўша пайтдаги мураббийи Қурбон Бердиев таклифига биноан қўшни давлатга борганди. Шартнома 2022 йил охиригача имзоланган.

Лекин ёзда Бердиев Эроннинг «Трактор» жамоасига ўтиб кетган, олма-оталиклар раҳбарияти эса «Локомотив» футболчиси билан келишувни бекор қилган.

Сhampionat.asia нашрига кўра, Жасурбек Тошкентга қайтганидан хурсанд, чунки «Қайрат»да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган.

Жасурбек Жалолиддинов Тошкентда ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финалида Япония термаси дарвозасига чиройли гол урганди. Ўшанда унинг голини таниқли футбол юлдузи Месси «ПСЖ»га урган голга ўхшатишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг