Самуэль ЭтоʼО мухлиснинг юзига тепгани акс этган видео тарқалди
Кеча, 5 декабрь куни «Барселона», «Интер» ва «Анжи»нинг собиқ ҳужумчиси, Камерун футбол федерациясини президенти Самуэль ЭтоʼО Бразилия ва Жанубий Корея (4:1) ўртасидаги ЖЧ-2022 1/8 финал учрашувидан сўнг ёш йигит билан жанжаллашиб қолган.
Видеода 41 ёшли камерунлик фудболчи стадионни тарк этар экан, бир неча мухлислар суратга тушиш учун унинг олдига келишгани акс этган. Уларнинг орасида камерали одам пайдо бўлди ва ЭтўОни суратга олишни бошлаган.
Бу Самуэлга ёқмаган. ЭтоʼОнинг атрофидаги бир киши камерани эркакдан тортиб олди. Фудболчининг ўзи йигит томон юра бошлади ва ундан нимадир талаб қила бошлаган. Кейин уни тепган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter