Сафина Садуллаева финалда баҳслашди
Олимпия ўйинларининг енгил атлетика дастуридаги аёллар ўртасида баландликка сакраш мусобақалари якунига етди. Унда юртимиз шарафини Сафина Садуллаева муносиб ҳимоя қилди.
Финал босқичида у аввалига 1,89 метр, иккинчи уринишда 1,93 метр баландликни забт этди.
1,96 метр баландликни иккинчи уринишда забт этган Сафина навбатдаги баландлик 1,98 метр тўсиқдан ўта олмади.
Бир ярим йил аввал фарзандли бўлган ва кейинчалик яна спорт фаолиятини тиклаб, қисқа муддатда формага кирган Сафина аввалига лицензияни қўлга киритди, Олимпия ўйинларида эса финал босқичига етиб борган ҳолда 5-9-ўринларни бўлишиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter