Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. А гуруҳи. Россиянинг йирик мағлубияти, Саудиянинг метин иродаси

ЖЧ-2018. А гуруҳи. Россиянинг йирик мағлубияти, Саудиянинг метин иродаси

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-турига старт берилди ва А гуруҳида ўз якунига етиб ҳам улгурди. Шу пайтгача араб жамоаларини осонгина ютиб келаётган россияликлар бу турда Уругвайга қарши майдонга тушди.

Кўпчилик Россиянинг олдинги турлардаги кучига ишониб, тенг курашлар остидаги футболни кўрмоқчи бўлгандир. Аммо Россия терма жамоаси ушбу мундиалда илк марта жиддий рақибга тўқнаш келди. Угурвай эса 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан пешқадам сифатида гуруҳ босқичини тугатди.

ЖЧ-2018, А гуруҳи, 3-тур

Уругвай – Россия 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 10 Суарес, 2:0 – 23, автогол Черышев, 3:0 – 90 Кавани.

Уругвай: Муслера, Касерес, Коатес, Годин, Весино, Нандес (Родригес, 73), Торрейра, Лаксальт, Бентанкур (де Арраскаэта, 63), Кавани (Макси Гомес, 90), Суарес.

Россия: Акинфеев, Кутепов, Кудряшов, Смольников, Игнашевич, Зобнин, Газинский (Кузяев, 46), Миранчук (Смолов, 60), Самедов, Черишев (Фернандес, 38), Дзюба.

Огоҳлантиришлар: Газинский (9), Смольников (28), Бентанкур (59).

Четлатиш: Смольников (36).


Шунингдек, иккинчи учрашувда икки араб жамоаси ўзаро куч синашди. Деярли тенг курашлар остида кечган ўйинда саудияликлар сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди ва гуруҳни 3 очко билан 3-ўринда якунлади.

Айтиш керакки, Муҳаммад Салоҳ мазкур чемпионатдаги ўзининг иккинчи голини чиройли тарзда урди. Бундан ташқари, Миср терма жамоасининг 45 ёшли дарвозабони Ал-Хадори мундиаллардаги энг ёши катта футболчи сифатида тарихда қолди.

Шу билан А гуруҳида Уругвай ва Россия нимчорак финалга йўл олди. Уларни бугун кечқурун якунига етадиган ўйинлар орқали аниқланадиган рақиблар кутиб турибди. Миср ва Саудия Арабистони эса уйларига қайтиб кетади.

ЖЧ-2018, А гуруҳи, 3-тур

Саудия Арабистони – Миср 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 22 Салоҳ, 1:1 – 45, пенальти Ал-Фараж, 2:1 – 90 Ад-Досари.

Саудия Арабистони: Ал-Мусайлим, Ал-Брейк, Хаусауи, Хаусауи, Аш-Шаҳрони, Отайф, Бахабри (Ассери, 65), Ал-Могауи, Ал-Фараж, Ад-Досари, Ал-Муваллад (Аш-Шаҳри, 79).

Миср: Ал-Хадори, Фатхи, Габр, Хегази, Абдул-Шафи, Ал-Нинни, Хамад, Ас-Саид (Варда, 45), Салоҳ, Трезеге (Қаҳрабо, 81), Муҳсин (Субҳи, 64).

Огоҳлантиришлар: Габр (45), Фатхи (86).

Гуруҳдаги вазият

N

ЖАМОА

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

  УРУГВАЙ

3

3

0

0

5-0

9

2

  РОССИЯ

3

2

0

1

8-4

6

3

  С.АРАБИСТОНИ

3

1

0

2

2-7

3

4

  МИСР

3

0

0

3

2-6

0

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг