Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Олимпиадалар ва Жаҳон чемпионатларидан 4 йилга четлатилди

Россия Олимпиадалар ва Жаҳон чемпионатларидан 4 йилга четлатилди

Фото: ТАСС

Бугун, 9 декабрь куни Парижда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси россиялик спортчилар учун тўрт йиллик санкциялар жорий этиш ҳақида якуний қарорини чиқарди.

Россия терма жамоаси йирик халқаро турнирлар, жаҳон чемпионатлари, хусусан, Токиодаги 2020 йилги Ёзги олимпиада ва паралимпиадада қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бундан ташқари, мана шу тўрт йил давомида Россия йирик халқаро мусобақалар ўтказа олмайди, уларни ўтказишга ариза топшириши ҳам мумкинмас.

WADA ижроия қўмитаси қарори 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, WADA Москвадаги лабораторияда допинг бўйича кўзбўямачиликни аниқлаганидан сўнг допинг можароси келиб чиққанди.

Дарвоқе, россияликлар Олимпиадада фақат битта шарт билан қатнашишлари мумкин: нейтрал байроқ остида ва мадҳиясиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг